Шавкат Мирзиёев Эрдўғанни таваллуд куни билан табриклади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 26 февраль куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни таваллуд куни билан самимий табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, давлат раҳбари Туркия етакчисига мустаҳкам соғлик ва фаровонлик, давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар, қардош турк халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаган.

Президентлар, шунингдек, бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлган Рамазон ойи билан бир-бирларини дилдан қутлаган.

Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини жорий йил январь ойида Анқара шаҳрида эришилган олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган.

Давлатлараро ҳамкорликда юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилган. Яқинда бўлиб ўтган Стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилишининг натижалари икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаргани таъкидланган.

Ишлаб чиқилган “йўл хариталари” асосида кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилган.

Етакчилар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашган, бўлажак тадбирлар режасини муҳокама қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг