Шавкат Мирзиёев Австрия Президентини табриклади
Жамият
−
26 Октябрь 2019
3436Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Австрия Республикаси Федерал Президенти Александр Ван дер Белленга миллий байрам - Доимий давлат бетарафлиги тўғрисидаги Федерал конституциявий қонун қабул қилинган кун муносабати билан табрик йўллади.
Маълумот учун, 1955 йилдан бошлаб, 26 октябрь Aвстрияда хорижий қўшинларнинг чиқиб кетиши ва доимий бетарафлик эълон қилинган кун байрам сифатида нишолланади. Aвстрия пойтахтидаги Қаҳрамонлар майдонида абадий бетарафлик эълон қилинган жойда, ҳарбий парад ва ҳарбий жиҳозлар кўргазмаси бўлиб ўтади.