Шаҳрисабзда нима бўлганди? Маданият вазирлиги Бош прокуратурага фактлар билан раддия берди
Жамият
−
25 Июнь 2020
14112Аввалроқ, Бош прокуратура Матбуот хизмати берган маълмотга асосан Шаҳрисабз Давлат музей-қўриқхонаси бош директори Н.Х. бюджет маблағларини талон-торож қилишда айбланаётгани ва жиноий иш фигурантига айлангани ҳақида хабар берган эдик.
Н.Х. бюджет маблағларини музей-қўриқхонада ҳақиқатда ишламаган турмуш ўртоғи Д.В. ва 4 нафар фуқароларга сохта ҳужжатлар асосида иш ҳақи ҳисоблаб, талон-тарож қилишда айбланганди. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ушбу хабарга расмий муносабат билдирди ва Бош прокуратура маълумотларини инкор қилди.
Унга кўра, музей назоратчиси Одил Таниқўлов Шаҳрисабз прокатурасига ариза билан мурожаат этган. Текширувда филология фанлари номзоди, профессор Поян Равшанов билан тузилган меҳнат шартномасига кўра, 0,5 ставка илмий ходим штатига ишга олинган. Унинг иш йўриқномаси ва мехнат шартномасида илмий иш қилиш ҳамда илмий мақолалар ва китоб ёзиш юклатилган. У масофадан туриб Қарши шаҳридаги кутубхоналар, архив ва ўзининг шахсий кутубхоналаридан фойдаланиб, музей директори тарих фанлари номзоди Наби Хушвақов билан илмий ҳамкорликда 261 бетдан иборат “Қашқадарё тарихига сайёхат” мавзусида илмий оммабоп китоб чиқиб вазифасини бажарган.
Одатда илмий ходимларнинг бир йиллик иш режасида 1 печать листь, яьни 25 бетлик илмий мақола назарда тутилган бўлса, у 1,5 йилда вазифасини 4 баробар зиёд бажарган ҳисобланади. Аммо молия бўлими мутахассиси бу ишларни фарқига бормай ишга келмаган, деб ойлик маош олган деб акт далолатнома ёзган. Ваҳоланки, у зарурий вақтларда келган, илмий конференцияларда раислик қилган ва ойлик маошини пластик орқали олган. Унинг банк картаси ўз қўлида. Бу ерда давлат маблағини ўзлаштириш холати аниқланмаган.
Қашқадарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи директори Баҳодир Мамадиев ҳам 0,5 ставка ишлаган. У вазирлик ва вилоят хокимлиги томонидан берилган топшириқларга кўра, янги ташкил этилаётган музейлар, экспозициялар ва маданий мерос обьектларини таьмирлаш ҳамда консервациялаш буйича илмий концепциялар хаммуаллифи ҳисобланади. У Яккабоғдаги Хўжаилғор музей мажмуаси илмий концепцияси (Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган), Мудофаа тарихи музейи концепцияси (Маданият вазирлиги ва вилоят хокимлиги томонидан тасдиқланган), Қамаши туманидаги Лангар отадаги тарихий масжидни таьмирлаш илмий концепцияси, Кеш тарихи ва маданияти илмий концепциясида яратишда фаол иштирок этган. Бундан ташқари музейларнинг сайёхатчилар учун шанба ва якшанба кунларида ишлаши ҳамда иш режимни 22:00 гача чўзиш бўйича топшириқларини бажаришда фаол иштирок этган. (Унинг илмий хисобатлари музей архивида сақланмоқда).Ойлик маошини ўзи олган ва фойдаланган.
Беҳруз Бобожонов Қарши давлат университетининг бакалавиатурасини 2018 йилда тугатгач, музейга илмий ходимликка ишга олинган. У 2019 йилнинг декабрь ойида шу университетнинг магистратурасига (қўшимча руйхат асосида) ўқишга кирди. Қонунда ва қонуности хужжатларида ташкилот ходими ўқишга кирса, имтиёзлар бериш назарда тутилган.У Қарши давлат университетида душанба ва сешанба кунлари ўқишда бўлган (декан маьлумотномаси мавжуд), Шаҳрисабздан қатнаб ўқиган ва илмий тадқиқот ишлари музей фондидаги материалларга асосланган. Бундан ташқари шу 2 йилда 3 та илмий мақола нашр этган. Магистрлик диссертацияси музей фонди материалларига асосланган. Олий таьлим вазирлигининг низомида мутахассислиги ва ихтисослиги буйича талабалар учун ишга киришга рухсат берилган ва ставкалари чекланмаган. Яьни, қонун унинг 1 ставка ишлашига монелик қилмайди.
Директорнинг турмуш ўртоғи Дилбар Ваҳобова музейда 20 йилдан бери турли хил лавозимларда ишлаб келмоқда. У Бухоро давлат университетидаги музейшуносларни малака ошириш курсини тугатгач, методист лавозимига ўтказилган. У ўз тушунтириш хатида “гоҳида бошим оғриб ишдан кадрлар бўлимидан рухсат олиб кетганман”, деб ёзганини, умуман ишга келмай ойлик олган деб талқин этилган. Ҳамкасбларининг тушунтириш хатида Дилбар Ваҳобова ўз вақтида ишга келиши ва кетишини тасдиқлаб ёзган тушунтириш хатлари инобатга олинмаган.
Аризачи Одил Таниқўлов 20 июль кунида Шаҳрисабз шаҳар прокурорига “қизишиб, нотўғри маьлумотлар ёзганини, хозирги кунларда Н.Хушвақов билан ярашганини ва аризасини оқибатсиз қолдиришларини сураб” ёзган аризасини инобатга олинмаган.
Текширув Бош прокуратуранинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ўтказилганлиги муносбати билан терговга қадар текширув бир ёқлама тарзда олиб борилгани учун музей раҳбарияти ва алоқадор ходимлар акт-далолатномаларини тасдиқламаган.
LiveБарчаси