Шаҳарсозлик кодекси янги таҳрирда қабул қилинди

Жамият

image

“Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги қонуни қабул қилинди. Ҳужжат Президент томонидан имзоланди.

Кодексга ноёб ва алоҳида муҳим объектлар”, “реклама ва ахборот объектлари”, “турар жой объектлари”, “урбанизация” ва бошқа бир қатор асосий тушунчалар киритилди. 

Мазкур Кодексда шаҳарсозлик фаолиятининг асосий принциплари аниқ қилиб белгилаб берилди.

Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги жамоатчилик назорати ва унинг шакллари, субъектлари ҳақидаги нормалар мустаҳкамланди. 

Мазкур соҳадаги қарорларнинг муҳокамасида жамоатчилик назорати иштироки таъминланиши белгиланди.

Кодексга юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарар ўрни қопланишининг асосий йўналишларини белгилаб берадиган ҳамда пудрат учун давлат шартномасини ишлаб чиқиш ва тузиш тартиби, пудрат ишлари қатъий шартнома асосида амалга оширилиши бўйича нормалар киритилди.

Шунингдек, шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда экспертларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги аниқ кўрсатиб ўтилди.

Эндиликда чет эллик юридик ва жисмоний шахслар ҳам шаҳарсозлик фаолияти субъектлари бўла олади. 

Мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг