Севишганлар сабаб пулдан гулдаста ясаш тақиқланди

Олам

image

Кенияда пулдан гулдаста ясаганлар 3 ойгача қамалиши мумкин. Бу ҳақда 14 февраль – Валентин куни фонида мамлакат Марказий банки огоҳлантириш билан чиқди.

Қайд этилишича, сўнгги пайтда Кенияда шиллинг банкноталаридан гулдастага безак сифатида фойдаланиш ҳолатлари кўпайган. Бу эса валютанинг яхлитлиги бузилишига сабаб бўлиши мумкин. Чунки тез-тез елим, штапель ва игналардан фойдаланиш банкноталарни муомалага яроқсиз қилади. Бу эса банкноталарни қайта ишлаш жараёнида рад этилишининг кўпайишига ва валютани муддатидан олдин олиб қўйиш ва алмаштиришга олиб келади.

Банк нақд пулдан совға сифатида фойдаланишга қарши бўлмаса-да, бундай фойдаланиш банкноталарни ўзгартириши, шикастлаши ёки бузадиган ҳеч қандай ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги керак.

Кения Жиноят кодексининг 367-моддаси билан валюта банкнотлари бутлигини бузиш, шикастлаш ёки яроқсиз ҳолга келтириш тақиқланган. Унга кўра, айбдор деб топилганлар 3 ойгача қамоқ жазоси, 2000 шиллинг (15,50 АҚШ доллар) миқдорида жарима ёки иккаласи билан жазоланиши мумкин.

Маълумот учун, Кения жамоатчиликни бундай улкан романтик имо-ишоралардан огоҳлантирган ягона Африка давлати эмас. 2023 йил март ойида Гана банкининг Валюта департаменти директори одамларни нақд пул саватлари ва гулдасталарида седи купюраларидан фойдаланмасликка чақирган.

Жавоҳир Алиқулов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Севишганлар пулдан гулдаста

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар