Тошкентда музей экспонатини сохтасига алмаштирган масъул 9 йилга қамалди

Жамият

image

Ўзбекистон давлат санъат музейидаги “Сўзана” XIX-XX асрларга тегишли санъат асари ҳисобланади. Ушбу экспонатнинг ҳақиқийлигини аниқлаш бўйича 2014 йил Маданият вазирлиги томонидан ўтказилган инвентаризация жараёнида санъат асари аслига мос келмаслиги аниқланган.

Инвентаризация натижаларига кўра Ўзбекистон давлат санъат музейининг ўша даврдаги Бош муҳофизи М.Усмонов томонидан асарнинг сохтасига алмаштирилганлиги маълум бўлган. Сўзананинг аслига мос келмаганлиги тўғрисида 2014 йил 28 май куни 4-сонли далолатнома тузилган.

Бу ишлар юзасидан ваколатли давлат ташкилотлари қарори асосида хукм чиқарилган, Бош муҳофизга 9 йилу 3 ойга озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланган.

Маданият вазирлигининг маълум қилишича, ҳозирда рестетуция (хориждан қайтариш) чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

музей Сўзана экспонат

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг