Семизликни келтириб чиқарувчи янги омил аниқланди
Фойдали
−
26 Июль
18061Инсон организмида С витамини миқдорининг камлиги семизликка олиб келиши аниқланди. Янги Зеландиянинг Отаго университети олимлари шу хусусида тадқиқот ўтказди.
Тадқиқотда АҚШдан қарийб 2,9 минг нафар ҳамда Европадан 20 минг нафардан зиёд кўнгилли иштирок этди. Изланиш давомида илмий тажриба қатнашчиларининг вазн кўрсаткичлари ва қондаги С витамини концентрацияси ўртасидаги боғлиқлик ўрганилди.
Маълум бўлишича, семиз инсонлар организмида ушбу модда танқислиги кузатилган. Яъни ортиқча вазнга эга кишиларда C витамини сўрилиши ва унинг танадан чиқарилиши тезлашиши очиқланган. Шунингдек, агар организмда С витамини миқдори кам бўлса, ҳужайралар яллиғланишига олиб келувчи оксидловчи стресс жараёни кучаяди.
Тадқиқотчилар хулосасига кўра, қандли диабетнинг 2-тури, жигарнинг алкоголсиз ёғ босиши каби касалликлар ҳам организмда С витамини даражаси пасайиши билан боғлиқ. Шуларни инобатга олган олимлар танадаги С витаминининг минимал суткалик дозаси камида 45 мг бўлиши керак, деган хулосага келди. Семиз инсонлар организми эса ҳар 10 кг ортиқча вазн учун қўшимча 17-22 мг миқдорида бу дармондорини талаб қилади.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь