Саудияда илк бор аёл киши FIFA ҳаками бўлди
Спорт
−
09 Январь 2023
3578Саудия Арабистонида биринчи марта аёл киши халқаро ҳакам этиб тайинланди. Бу ҳақда “Arabian Daily” нашри хабар берди.
FIFA биринчи марта Саудия Арабистонидан бўлган 34 ёшли Аноуд Ал-Асмарийни халқаро ҳакам этиб тайинлаганини маълум қилди.
“Мен Саудия спорт тарихида халқаро ҳакам кўкрак нишони олган биринчи аёл эканлигимдан хурсандман”, дейди Асмарий.
Маълумот учун, ҳозирда Саудия Арабистонида аёллар спортига имкониятлар эшиги очила бошлади. Жумладан, 2021 йил ноябрь ойида бошланган аёллар футбол лигаси бунинг ёрқин мисолидир. Бундан ташқари, Саудия Арабистони 2026 йилда бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги Осиё Кубогини ўтказиш учун ариза берган.
Шу кунгача Ал-Асмарийдан ташқари, Саудия Арабистонидан етти нафар эркак халқаро тоифадаги ҳакам этиб тайинланган.
Аввалроқ, футбол тарихида илк бор аёл ҳакам ўтган йилда бўлиб ўтган Германия ва Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-тур учрашувини бош ҳакам сифатида бошқариб боргани ҳақида хабар берилган эди.
Озода Чориева
LiveБарчаси