Саудия клублари Салоҳнинг маошини уч баравар оширишга тайёр – ОАВ
Спорт
−
12:48 585 1 дақиқа
Саудия Арабистони Про-лигаси клублари “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни ўз сафига жалб қилиш учун унинг маошини уч баравар оширишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда “The Mirror” нашри хабар берди.
Манбага кўра, агар 33 ёшли мисрлик футболчи таклифни қабул қилса, унинг ҳафталик даромади 1,38 миллион еврогача етиши мумкин.
Саудия клублари Криштиану Роналду яқин ойлар ичида ўз клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида, Салоҳни лига учун янги юлдуз сифатида кўрмоқда.
Шунингдек, “Ливерпуль” ҳам футболчини қўйиб юбориш вариантини кўриб чиқиши мумкин. Бундай қарор клубнинг маош харажатларини сезиларли даражада камайтиради.
Бундан ташқари, “қизиллар” ҳужумчи трансферидан катта маблағ ишлаб олишни ва эҳтимолий келишувни 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан олдин якунлашни режалаштираётгани таъкидланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муҳаммад Салоҳ жамоасининг ноябрь ойидаги иккита ўйинида захира ўриндиғида қолдирилганидан сўнг клубдаги ҳолатдан норозилигини маълум қилган эди.
Live
Барчаси