Сардор Умурзоқов янги лавозимга тайинланди
Local
−
10 July 16659 1 minute
Бугун, 10 июль куни Сардор Ўктамович Умурзоқов Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти тегишли фармонни имзолади.
Фармонга мувофиқ, Сардор Ўктамович Умурзоқов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори лавозимига тайинланган ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозими тугатилган.
Маълумот учун, Сардор Умурзоқов 1977 йил 23 ноябрда Тошкентда туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (бакалавр) ва Рэдинг университетини (Буюк Британия, магистратура) тамомлаган.
2007 йилда Умурзоқов Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғи ўринбосари, биринчи ўринбосари, Тошкент шаҳар Ғазначилиги бошлиғи лавозимларида ишлаган. У 2014-2017 йилларда “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси бошқаруви раисининг маслаҳатчиси, 2017-2018 йилларда раис ўринбосари бўлган. Уюшма қайта ташкил этилиб, “Ўзчармсаноат”га айлантирилгач, 2018-2019 йилларда унга раислик қилган.
Сардор Умурзоқов 2019 йил 28 январда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири, 2022 йилнинг 16 июль куни Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланган.
2023 йил август ойида Сардор Умурзоқов Президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган. 2025 йилнинг июлидан буён Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаётган эди.
Live
All