Ангренда Кукмин университети очилади
Жамият
−
28 Февраль 2020
7530Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида Жанубий Кореянинг Кукмин университети очилади.
Бугун, 28 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов Жанубий Кореянинг Кукмин университети вице-президенти О Сеонг Хо билан учрашув вақтида бу ҳақида келишув имзоланган.
Маълумотларга кўра, янги ташкил этиладиган олий таълим муассасасида муҳандислик, электрон муҳандислик ва информатика, ахборот хавфсизлиги, архитектура, дизайн, бизнес бошқаруви каби йўналишлар бўйича таълим берилиши кўзда тутилган.
Маълумот ўрнида, Кукмин университетига 1946 йилда асос солинган бўлиб, бугунги кунда унинг таркибида 15 та факультет фаолият юритиб келмоқда.
LiveБарчаси