Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ташкил этилди

Жамият

image

Ўзбекистонда Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ҳамда унинг бошқарув кенгаши ташкил этилади. Бу ҳақда Президентнинг бугун, 6 февраль куни қабул қилинган “Маҳаллий ишлаб чиқариш ва саноат кооперациясини янги тизим асосида ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида келтирилган.

Фармонга кўра, агентликка Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг давлат харидлари соҳасидаги вазифалари, функциялари ва ваколатлари ўтказилади. Шунингдек, агентлик ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Саноат кооперациясини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади. 

2026 йил 1 июлдан бошлаб жамғарма маблағлари ҳисобидан дастурлар доирасида тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банклари орқали хорижий валютада йиллик 6 фоиз (жумладан, банк маржаси – 2 фоиз), миллий валютада йиллик 12 фоиз (жумладан, банк маржаси – 2 фоиз) ставкада 10 йил муддатгача, шу жумладан, 2 йиллик имтиёзли давр билан битта лойиҳа учун 10 млн долларгача кредит маблағлари ажратилади.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг хорижий ҳуқуқ эгаларидан ишлаб чиқариш технологиялари трансфери, бренд, товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш билан боғлиқ харажатларининг 30 фоизигача, бироқ 1 млн доллардан кўп бўлмаган миқдорда субсидиялар ажратилади.

Шу билан бирга, саноат стартаплари – янги турдаги юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача, бироқ 10 млрд сўмдан кўп бўлмаган миқдорда ҳар йили энг яхши 10 тагача лойиҳаларга танлов асосида субсидиялар ажратилади.

Бундан ташқари, 2026 йил 1 июлдан бошлаб дастурларга киритилган лойиҳалар доирасида ишлаб чиқариш технологик жараёнида фойдаланиладиган, республикада ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган, тасдиқланган рўйхат бўйича импорт қилинадиган хомашё ва бутловчи буюмлар 3 йил муддатга божхона божидан озод этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг