Самолёт ҳалокатида тўққиз киши ҳалок бўлди

Олам

image

АҚШнинг Жанубий Дакота штатида кичик самолёт қулаши натижасида тўққиз киши, жумладан учувчи ва икки бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда TACC хабар берди.

Mаълум қилинишича, Pilatus PC-12 бортида 12 киши бўлган. Aйдаҳо штатидаги Aйдаҳо шаршарасига қараб йўл олган самолёт Чембрленнинг маҳаллий аэропортидан жўнаб кетганидан кўп ўтмай қулаган. Нашрнинг таъкидлашича, воқеа сабаби ноқулай об-ҳаво шароити бўлиши мумкин.

Прокуратура тирик қолган йўловчилар энг яқин шифохонага ётқизилганини айтмоқда. Ҳозирда уларнинг саломатлиги ҳақида маълумот йўқ. 

Aввалроқ, Канадада самолёт қулаши натижасида 7 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг