Самарқанднинг иккита туманида 964 млнлик электр ўғринча ишлатилган
3-саҳифа
−
02 Февраль 2022
4616Самарқанд вилоятидаги иккита туманда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 964 миллион сўм зарар етказилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Нарпай туманида “A.O.” оилавий корхонаси раҳбари С.И. пайвандлаш ва бошқа ускуналарни тўғридан-тўғри электр тармоғига улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган. Бунинг оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 830,3 миллион сўм зарар етказилгани аниқланган.
Худди шундай ҳолат Пахтачи туманида ҳам кузатилган. Унга кўра, фуқаро И.Б. ўз хонадонида тошни кесиш, ишлов бериш ва пардозлаш хизматини кўрсатиш учун “Ф.Б.” оилавий корхонасини ташкил этиб, тегирмон ва бошқа ускуналарни ўрнатиб, электр таъминоти корхонаси рухсатисиз, ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиб фойдаланган. Оқибатда давлат ва жамият манфаатларига 133,8 миллион сўм зарар етказилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республиккаси Жиноят кодексининг 1852моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси