Самарқанддаги ЙТҲда юк автомобили ёниб кетди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Бугун, 31 октябрь куни Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида навбатдаги даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Унда DAF русумли юк автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди. 

ЙТҲ соат 15:30 ларда Самарқанд вилояти, Жомбой тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 "Тошкент-Самарқанд" автомобиль йўлининг 1071-километрида содир бўлган. 

Унда DAF русумли юк автомобилининг олд чап томон шинаси ҳаво қўйиб юбориши оқибатида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва олдинда, ортга қайрилиб олиш манёврини бажараётган ҳайдовчи бошқарувидаги Lada Largus русумли автомобилга тўқнашган.

Тўқнашув оқибатида юк автомобилида ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Lada Largus автомобилининг ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг