Самарқандда ЙПХ ходими қоидабузарни электрошокер билан қўрқитишга уринди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Йўл-патруль хизмати ходими ҳайдовчини электрошокер ёрдамида қўрқитишга урингани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот котиби Жаҳонгир Сагдуллаев муносабат билдирди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 20 май куни Жомбой тумани Галакапа кўчасида хизмат олиб бораётган инспектор М.А. томонидан шу кўчада ҳаракатланиб келаётган Spark русумли транспорт воситаси тўхтатилиб текширилган.  

Натижада ҳайдовчи Л.А. машинани меъёрий ҳужжатларсиз бошқариб, йўл ҳаракати қоидасининиг тегишли бандини бузиб келаётгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, инспектор машинасини вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига қўйишини айтганида, ҳайдовчи унга қаршилик қилиб, ходимнинг қонуний талабига бўйсунмай, инспектордан эвакуатор чақиришини сўраган. 

Инспектор ҳайдовчини агарда унинг қонуний талабларига бўйсунмаса, электрошокер қурилмасини қўллаши бўйича огоҳлантирган ҳамда машина эвакуатор ёрдамида вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Хабарга кўра, ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

366

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made