Самарқандда UNESCO конференцияси қандай ўтмоқда? (фоторепортаж)

Жамият

24

Жорий йил 30 октябрь куни Самарқандда бошланган UNESCO Бош конференциясининг 43-сессияси давом этмоқда. У 1985 йилдан бери биринчи марта ташкилот бош қароргоҳи жойлашган Париждан ташқарида бўлиб ўтяпти (1985 йилда Болгария пойтахти Софияда бўлган).

UNESCO Бош директори Одри Азуле сессиянинг очилиш маросимида сўзга чиқар экан, ўзбекча ташаккур билдирган ва ташкилотнинг фаоиляти, унинг раҳбарлиги давомида UNESCO ресусрлари 82 фоизга ошгани, Самарқанддаги сессияга эса олдингиларидан кўпроқ – 181 давлатдан 4500 дан ортиқ аккредитациядан ўтган иштирокчилар йиғилганини маълум қилганди. 

Конференцияни ўтказишга Ўзбекистон ҳукумати ҳам пуҳта тайёргарлик кўрди.

6 ноябрь куни UNESCO Бош директори номзоди ташкилотга аъзо давлатлар томонидан тасдиқланди. Мисрлик Холид ал-Ананий ташкилотнинг янги раҳбари бўлади. 

UNESCO'нинг 43-Бош конференцияси доирасида “Самарқанд: уч минг йиллик мерос” номли тадбир ҳам ўтказилди. Тадбирнинг асосий мақсади — Самарқанднинг ривожланиш хронологиясини аниқлаштириш ва милоддан аввалги II минг йилликка оид қадимий аҳоли манзиллари мавжудлигини тасдиқлаган кенг қамровли археологик, тарихий ҳамда фанлараро тадқиқотлар натижаларини тақдим этишдан иборат.

Кеча, 7 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида UNESCO билан ҳамкорликда Ўзбекистонда сунъий интеллект (СИ) технологияларини жорий этишга тайёргарликни баҳолаш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда UNESCO билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг сунъий интеллектни жорий этишга тайёрлигини баҳолаш бўйича тадқиқот лойиҳаси тақдим этилди.

Тадбирда давлат органлари, халқаро ташкилотлар, илмий доиралар ва сунъий интеллект соҳасидаги етакчи мутахассислар иштирок этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд UNESCO

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг