Самарқандда Nexia-2 Сиёб каналига тушиб кетди (видео)
3-саҳифа
−
09 Июль 2024 5147 1 дақиқа
Самарқанд шаҳрида Nexia-2 русумли автомобиль Сиёб каналига тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
7 июль куни соат 13:30 лар атрофида Самарқанд шаҳар А.Жомий кўчасида Nexia-2 русумли транспорт воситаси ҳаракатланиб келиб, автомашинада техник носозлик юзага келганлиги сабабли руль бошқарувини йўқотиб йўлнинг ўнг томонидан оқиб ўтувчи Сиёб каналига тушиб кетиб ЙТҲ содир бўлган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Автомашинага моддий зарар етган. Транспорт воситаси ФВБ томонидан каналдан чиқариб олинган.
Ҳозирда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Live
Барчаси