Самарқандда мармар тошлар орасидан наркотик топилди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида қурилишда фойдаланиладиган мармар тошлар орасига гиёҳванд моддаларини яширган шахслар ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ДХХнинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида хорижий давлат фуқароси ҳамда Самарқанд вилоятида яшовчи 3 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

Аниқланишича, чет эллик фуқаро қурилишда фойдаланиладиган мармар тошлар орасига гиёҳвандлик воситаларини яширган ҳолда Ўзбекистонга олиб келган, маҳаллий фуқаролар эса ушбу оғуни сотиш билан шуғулланган.

Тезкор тадбир давомида жами 37 кг 421 г “экстракцион опий” гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган ҳамда ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Божхона бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тожикистондан олиб келинган кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг