Самарқандда каналга тушиб кетган Matiz ҳайдовчиси амакисининг ўлимига сабабчи бўлди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилояти Нарпай туманида маст ҳолда автомобиль бошқарган ҳайдовчи амакисининг ўлимига сабаб бўлган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ Aхборот хизмати хабар берди. 

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни тонгги 05:20 ларда Нарпай туманида маст ҳолда Matiz русумли автомашина бошқариб келаётган ҳайдовчи тезликни ошириши натижасида бошқарувни йўқотиб каналга тушиб кетган. Ҳайдовчи машинадан чиқишга улгурган. Aвтомобилда бўлган яна бир маст йўловчи эса воқеа жойида кўп сув ютиши натижасида ҳалок бўлган. 

“Воқеа содир бўлган ҳудудда йўлнинг белгиланган қисмига чизиқлар чизилмаган, йўллар ёритилмаган, кўприклар ҳам таъмирланмаган. Бу масалада тегишли мутасадди органларга мурожаат қилинди”, дейди Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг ўринбосари Зокир Қаюмов.

Маълум бўлишича, машина ЙТҲ содир этгунга қадар соз ҳолатда бўлган. Вафот этган инсон ҳайдовчининг амакиси бўлиб, улар маст ҳолда спиртли ичимлик харид қилиш учун йўлга чиққан.  

“Мактабда қоровул бўлиб ишлайман. Aмаким иккимиз қоровулхонада озроқ спиртли ичимлик ичдик. Яна “ароқ” сотиб олиш учун канал атрофидаги дўконга бордик. Лекин кеч бўлиб қолгани сабаб топа олмадик. Қайтишда уйқум келиб, карахтлашдим ва бошқарувни йўқотдим. Йўл белгисига урилиб, каналга тушиб кеттик. Машина эшигини очиб сузиб чиққанимни элас-элас эслайман. Кейин хушимни йўқотдим”, дейди ҳайдовчи. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нарпай тумани ИИБ томонидан суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг