Самарқандда 90 сотих ерни $42 000 га сотаётган шахс ушланди
3-саҳифа
−
02 Апрель 2022
4749Самарқандда бошқа мақсадларда фойдаланмаслик шарти билан иссиқхона ташкил этиш учун ажратилган 90 сотих ерни 42 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1980 йилда туғилган В.Д. Самарқанд туманидаги ўзига қарашли агрофирма ҳудудидан вақтинчалик 5 йил муддатга бошқа мақсадларда фойдаланмаслик шарти билан иссиқхона ташкил этиш учун ажратилган 90 сотих сувли ер майдонини сотмоқчи бўлган.
В.Д. ер майдонини ҳокимият идораларидаги танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, фуқарога 42 минг АҚШ долларига сотишга келишган. Ушбу маблағдан 20 минг долларини олаётган вақтда эса ашёвий далиллар билан қўлга олинган ҳамда тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.
Ҳозирда фуқаро В.Д. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилган.
LiveБарчаси