Самарқандда 5G тармоғи синовдан ўтказиляпти
Жамият
−
22 Июль 2022
6300Самарқанд шаҳридаги туризм марказида 5G тармоғи тест қилинмоқда. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.
“Ушбу марказ нафақат халқаро тадбирлар ўтказиладиган ва туристлар яхши дам оладиган жой бўлмоқда, балки Ўзбекистонда биринчи маротаба барча мобиль алоқа операторлар ҳамкорликда антенна инфратузилмасини битта мачтада кўтариб, бинолар ичида ҳам Active DAS тизимини ҳамкорликда ишлатиб, юқори тезликдаги сифатли хизматлар кўрсатишларига имкон яратилмоқда”, дейди вазир Шерматов.
У эълон қилган суратлардан 5G тармоғида интернетдан юклаб олиш тезлиги секундига 873-896 мб, юклаш эса 104-113 мб эканини кўриш мумкин.
LiveБарчаси