Самарқандда ҳомиладор аёл вафот этди
3-саҳифа
−
25 Декабрь 2023
11104Самарқандда ҳомиладор аёл вафот этди. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди.
Жорий йилниниг 22 декабрь куни соат тонгги 04:00да Паст Дарғом туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимига шу туманнинг “Истиқлол” МФЙсида яшовчи фуқаро З.Б. қорин қисмида дардсимон оғриқ, кўнгил айниши каби шикоятлари билан қайнонаси ҳамда турмуш ўртоғи ҳамроҳлигида тез тиббий ёрдам машинасида олиб келинган.
Тезкор тиббий кўриклар оиқбатида ҳомиладор З.Б.нинг 2 ҳомиладорлиги ва 2 туғруқ, ҳомиланинг 38 ҳафталиги, чалғитувчи, ёлғон туғруқ белгилари, кам қонликнинг ўрта оғир даражаси аниқланган.
Бундан ташқари, 2022 йил 18 июль куни бемор З.Б. ўнг кичик болдир суяги пастки учлигида ўсма аниқлангани учун Республика ихтисослаштирилган онкология ва раддиология илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалида жарроҳлик амалиёти ўтказилган.
Ҳомиладор З.Б. туман туғруқ бўлимида шифокорлар кузатувида бўлган. Бироқ белгиланган стандартлар бўйича кўрсатилган муолажаларга қарамасдан, соат 10:35 да вафот этган.
Шундан сўнг, ҳолат юзасидан туман ИИБга хабар берилган ва марҳум З.Б. Суд тиббий экспертиза бюроси текширувларига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида туғуруқхонага олиб келинган 26 ёшли ҳомиладор аёл фарзандини дунёга келтирганидан бир неча кун ўтиб, вафот этганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь