Самарқандда ҳам Nexia’ни сув оқизиб кетди (видео)
3-саҳифа
−
22 Май 8875 1 дақиқа
Кеча, 21 май куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида кузатилган кучли сел Nexia автомобилини оқизиб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, туманда кучли ёғингарчилик кузатилган. Ёғингарчилик оқибатида сув сатҳи кўтарилган ҳамда “Жисмонсой” МФЙ ҳудудидаги ички автомобиль йўлидан оқиб ўтган сел сувини кесиб ўтишга уринган Nexia-2 русумли автомобиль сув оқимида қолган.
Ҳодиса жойига етиб борган ФВБ қутқарувчилари томонидан фуқаро ҳамда автомобиль хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган.
Фуқарога ҳодиса оқибатида ҳеч қандай тан жароҳати етмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятининг 3 туманига кучли сел келганди. 4 та қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинган, машиналар оқиб кетган.
Live
Барчаси