Самарқандда ҳам ҳайит муносабати билан жамоат транспорти эртароқ иш бошлайди
Жамият
−
12:09 531 1 дақиқа
Рамазон ҳайити байрами муносабати билан жорий йил 20 март куни Самарқанд вилоятида жамоат транспорти иш фаолиятини эрталабки соат 04:00 дан бошлайди. Бу ҳақда вилоят Транспорт бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу қарор жамоат транспорти орқали ҳайит намозида иштирок этишни режалаштираётган фуқаролар учун қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинган.
“Ушбу қарор жамоат транспорти орқали ҳайит намозида иштирок этишни режалаштираётган фуқаролар учун қулайлик яратиш, йўлларда тирбандликларни олдини олиш ҳамда Рамазон ҳайити байрамида сифатли, хавфсиз жамоат транспорти хизматини кўрсатиш мақсадида қабул қилинди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 20 мартга тўғри келиши ҳақида хабар берилган эди. Байрамлар муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади:
- 20 март (жума) – Рамазон ҳайити куни – барча учун дам олиш куни;
- 21 март (шанба) – Наврўз байрами куни – барча учун дам олиш куни;
- 22 март (якшанба) – дам олиш куни.
- 23 март (душанба) - 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни (ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган дам олиш куни) 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун иш куни.
Live
Барчаси