Самарқанд шаҳри кенгаяди
Жамият
−
17 Сентябрь 2019
7791Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри ва Самарқанд тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниб, Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри ва Самарқанд тумани чегаралари ўзгартирилиши мумкин.
Самарқанд вилояти Самарқанд тумани ҳудудидаги 253,7 гектар (“Қорасув” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги – 253,7 гектар) ер майдони Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри таркибига ўтказилади.
Самарқанд вилоятининг маъмурий маркаи Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманининг маъмурий ҳудуди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган тавсифлар ва график чизмалари асосида тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур қарор бажарилиши билан боғлиқ барча чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди.
LiveБарчаси