Самарқанд давлат тиббиёт университети дипломи дунё миқёсида тан олинади
Бизнес
−
05 Апрель 9321 2 дақиқа
Самарқанд давлат тиббиёт университети республикамизнинг энг илғор олийгоҳларидан ҳисобланиб, бугунги кунда замонавий техникалар ва халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган инновацион таълим дастурлари орқали малакали кадрлар етиштириб келмоқда.

Самарқанд давлат тиббиёт университетида республикамиз билан бир қаторда дунёнинг кўплаб мамлакатларидан, жумладан, Ҳиндистон, Покистон, Хитой, Россия, Жанубий Корея, Туркия, Филиппин, Непал, Бангладеш, Фаластин, Афғонистон, Қозоғистон, Тожикистон каби мамлакатлардан жами 3200 дан ортиқ хорижлик талабалар таҳсил олмоқда.
Университет бугунга қадар сифатли ва юқори технологияли инновацион таълим дастурлари орқали кўплаб талабаларни ўзига жалб қилиш баробарида бир қатор халқаро миқёсдаги ютуқларга ҳам эришиб келмоқда. Жумладан, “ECAQA” (Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасида аккредитация ва сифатни таъминлаш бўйича Евросиё маркази) мустақил аккредитация ва рейтинг агентлиги томонидан Самарқанд давлат тиббиёт университетининг таълим фаолияти сифатининг жаҳон стандартлари ва мезонларига мувофиқлиги таҳлилдан ўтказилди ҳамда халқаро институционал аккредитация сертификати топширилди.
2030 йилга қадар амалда бўладиган мазкур аккредитация нафақат университет, балки унда ўқиётган минглаб талабалар учун ҳам катта имкониятлар эшигини очиб, битирувчиларнинг дипломлари хорижий давлатлар ва иш берувчилар томонидан тан олинишига замин яратади.

Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимиздаги яна бир олий таълим муассасасининг халқаро даражада тан олиниши нафақат Самарқанд давлат тиббиёт университети, балки бутун Ўзбекистон олий таълим тизими учун ҳам муҳим қадам ҳисобланади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси