Салом, Қозоғистон! “Uzbekistan Airways” 15 январдан Олма-отага парвозларни тикламоқчи
Жамият
−
13 Январь 2022
2416Жорий йилнинг 15 январидан бошлаб, “Uzbekistan Airways” Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрига парвозларни йўлга қўяди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати маълум қилди.
Унга кўра:
• Тошкент–Олма-ота–Тошкент;
• Самарқанд–Олма-ота–Самарқанд;
• Нукус–Актобе–Нукус;
• Урганч–Ақтау–Урганч;
• Нукус–Ақтау–Нукус;
• Урганч–Ақтау–Урганч;
• Нукус–Ақтау–Нукус йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновлар қайта йўлга қўйилади.
Маълумот учун, айни вақтда Қозоғистоннинг Нур-султон шаҳри билангина ҳаво алоқалари мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Қозоғистондаги намойишлар ортидан Олмаота ва Ақтўбе шаҳарларига, “Uzbekistan Airways” АЖ эса Олмаота, Ақтўбе ва Ақтауга парвозларни бекор қилган эди.
Аввалроқ, Олма-ота аэропорти бугун, 13 январь куни фаолиятини тиклаши ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси