Саида Мирзиёева ёшларни байрам билан табриклади

Жамият

image

Бугун, 30 июнь Ўзбекистонда "Ёшлар куни" нишонламоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ёшларга байрам табригини йўллади. У шундай дейди: 

"Мамлакатимиз йигит-қизларини Ўзбекистон ёшлари куни билан самимий муборакбод этаман! 

Ёшлик ҳар бир инсон умрининг энг гўзал ва ёрқин давридир.

Давлатимиз томонидан ёшларга оид сиёсатга алоҳида эътибор қаратилмоқда, янги авлод ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши ва ҳаётда муносиб ўрин топиши учун барча имкониятларни тақдим этишни ўзининг устувор вазифаси деб билмоқда. Ҳар йили ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш учун янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда, зеро келажагимиз эгаларининг ҳар томонлама баркамол бўлиб ривожланишига ғамхўрлик қилиш мамлакатимиз тараққиётига энг муҳим ва ишончли ҳиссадир.

Ватанимиз гуллаб-яшнаши сизнинг ташаббускорлик, аниқ мақсад сари интилувчанлик, профессионаллик ва масъулиятни ҳис этишдек фазилатларингизга боғлиқ. Юртимизнинг ёрқин эртаси айнан сизнинг қўлларингизда. Кучли шижоат ва келажакка ишонч юксак марраларга эришиш ва тўғри йўлни танлашда сизга таянч ва мадад бўлсин. Ҳар бирингиз эришган муваффақият, ютуқ ва зафарлар Ўзбекистон ғурурини, миллий ифтихор туйғусини ошириши ойдек равшан.

Сизга бахт-саодат, мустаҳкам соғлик, битмас-туганмас куч-қувват, омад ёр бўлсин! Энг эзгу тилаклар!"


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг