Саида Мирзиёева Сержио Гор билан бозор айланди
Жамият
−
16:07 4154 1 дақиқа
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ва АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор Тошкентдаги маҳаллий бозорлардан бирига борди. Бу ҳақда кеча, 17 октябрь куни Сержио Гор ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

“Ўзбекистонга қайтганимдан жуда хурсандман! Дўстим Саида Мирзиёева билан маҳаллий бозорни айланиш менга завқ бағишлади”, деб ёзди у.
Шунингдек, Сержио Гор Бухоро шаҳрига ҳам ташриф буюрган. У Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва вилоят ҳокими Ботир Зарипов билан бирга тарихий шаҳарни айланганини маълум қилган.

“Қўшма Штатлар Ўзбекистон билан ҳамкорликни қадрлайди. Икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантиришни интиқлик билан кутяпман”, деб ёзди АҚШ вакили.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Горни қабул қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси