Саида Мирзиёева Миср бош имоми билан учрашди (видео)
Жамият
−
09 Декабрь 13933 1 дақиқа
Кеча, 8 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қоҳирада Миср бош имоми, “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб билан учрашди. Бу ҳақда Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.
Қайд этилишича, Президент Администрацияси раҳбари шайхга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказган.
“Ўзбекистон билан Миср ўртасида маънавият ва фан-таълим соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашдик. Маърифатли ислом ғояларини тарғиб этиш ва ёшларни радикаллашувдан ҳимоя қилишда яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилди”, дея ёзган Мирзиёева.
Шунингдек, қўшма дастурлар, академик алмашинувлар ва қўлёзмаларни ўрганишни кенгайтириш борасида ўзаро манфаатдорлик билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, Саида Мирзиёева 6 декабрь куни Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси Лонг Юйсян билан учрашганди.
Live
Барчаси