Саида Мирзиёева Хоразм вилояти раҳбарлари билан учрашди
Жамият
−
27 Апрель 6851 1 дақиқа
Бугун, 27 апрель куни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хоразм вилоятига ташрифи доирасида вилоят ва туманлар раҳбарияти билан уcрашув ўтказди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Унинг билдиришича, вилоятдаги миллиондан ортиқ одамни тоза ичимлик суви билан таъминлайдиган “Урганч-1” йирик насос станцияси зудлик билан модернизация қилиниши ва янгиланиши зарур бўлган объектлардан бири.

“Бугун кўтарилган барча масалалар энг қисқа муддатларда ҳал этилиши шарт. Вилоят ҳамда туманлар раҳбарияти иштирокида ўтказилган якуний йиғилишда ҳудуддаги вазият муҳокама қилинар экан, бунга алоҳида урғу берилди. Муаммоларни очиқ-ойдин гапириш, биргаликда таҳлил қилиш ва устувор тартибда ҳал этиш муҳимдир”, дейди Саида Мирзиёева.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева Хоразмга ташриф буюриб, таъмирталаб боғча ва мактабни кўздан кечиргани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси