Саида Мирзиёева Ичан-қалъани кўздан кечирди
Жамият
−
11:29 4407 1 дақиқа
Кеча, 27 апрель куни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хивадаги Ичан-қалъа мажмуасини кўздан кечирди. Бу ҳақда Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.
Мирзиёеванинг ёзишича, у Ичан-қалъанинг асосий объектлари – “Тошҳовли” саройи, Муҳаммад Амин иноқ ва Муҳаммад Аминхон мадрасалари, Жума масжиди, “Кўҳна Арк” мажмуасини кўздан кечирган. Қадимий марказнинг мастер-режаси, шунингдек, ёдгорликларни реставрация қилиш ва музейга айлантириш масалалари муҳокама қилинган.
“Умумий тарихий илдизларимиз, бетакрор миллий ўзлигимизни асраб-авайлаш мақсадида Хоразм вилоятида маданий меросни муҳофаза қилиш дастури ишлаб чиқилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева Хоразмга ташриф буюриб, таъмирталаб боғча ва мактабни кўздан кечиргани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси