Саида Мирзиёева Гонконгдаги йирик холдинг бошқаруви раиси билан учрашди
Local
−
21:35 548 1 minute
Бугун, 16 октябрь куни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудудидаги энг йирик холдинглардан бири – “Henderson Land Group” бошқаруви раиси Питер Ли билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.
Унинг билдиришича, учрашувда қайта тикланувчи энергетика, Янги Тошкент инфратузилмасини ривожлантириш ва таълим соҳаларидаги истиқболли қўшма лойиҳалари муҳокама қилинган.

“Мамлакатимиз инвестициялар учун очиқ ва биз Гонконгнинг етакчи бизнес доиралари билан ҳамкорликдан манфаатдормиз. Шерикликдаги ташаббусларни, жумладан, янги ташкил этилаётган Тошкент халқаро молия маркази орқали ҳам қўллаб-қувватлашга тайёрмиз”, дейди Президент Администрацияси раҳбари.

Шунингдек, у Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида узоқ муддатли иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар борлигига ишонч билдирган.
Live
AllJizzaxda 10 yoshli qiz zo'rlandi
06 October