20-22 октябрь кунлари Тошкентда Pepsi Food Fest гастрономик фестивали бўлиб ўтди

Бизнес

kunuz 1280x960 (3)

Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона ҳудуди уч кун давомида ҳақиқий очиқ осмон остидаги ошхонага айланди, дейишимиз мумкин. У ерда Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидан таклиф қилинган ошпазлар фестиваль меҳмонларига миллий таомлар тайёрлаш жараёнини намойиш этди. Фестиваль кунлари Хоразм балиқларининг қовурилиши, Намангандан ноодатий коса-сомса, Самарқандча хушбўй зиғир- ошнинг тайёрланиши ва бошқа кўплаб таомлар пиширилишини томоша қилиш мумкин бўлди. 

Pepsi Food Fest ҳудудида Тошкентнинг машҳур овқатланиш муассасалари ҳам маҳоратини намоён этди – 20 дан зиёд фаст-фуд шохобчалари, қандолатчилик, Паносиё ва Европа таомлари йўналишлари бўйича ресторан ва кафелар шулар жумласидандир. 

Қайноқ таомларнинг хушбўй ифори ҳеч кимни бефарқ қолдирмади, ҳатто об-ҳаво инжиқликларига қарамай, меҳмонлар оилавий сайр қилиб, таъмлар байрамидан бир олам завқ олишди. Ҳар ким ўзининг севимли таомини “иссиғида” татиб кўриш, ҳатто уларни тайёрлаш жараёнида иштирок этиш имконига эга бўлди. Ва албатта, барча таомларни Pepsi билан бирга тановул қилиш таклиф этилди. Меҳмонларга ушбу севимли ичимликдан улашилди. 

Саҳнада эса ҳар куни ошпазлар шоуси ўтказилди – фестиваль 20 дан зиёд турдаги ўзбек нонларини пишириш бўйича маҳорат дарслари билан бошланиб, таниқли ошпазларнинг жонли эфирда сомса, кабоб ва ош тайёрлашига уланиб кетди. Улар пазандалик сирларини бўлишар экан, “Энг мазали таом” номинацияси бўйича ўзаро беллашишди. Иштирокчиларни фестивалга ташриф буюрганлар – пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари баҳолаб борди. 

Учинчи куни – тадбир якунида машҳур ошпаз Баҳриддин Чустий бошчилигида саҳнада 16 турдаги палов тайёрланди. Меҳмонларнинг баҳосига кўра, Бухоро оши фахрли биринчи ўринни эгаллагани эълон қилиниб, ошпаз Беҳруз Ҳожиев қимматбаҳо соврин билан тақдирланди. 

Тадбирда таниқли фуд-блогерлар ҳам иштирок этди, бошловчилар саҳнада кўтаринки муҳит яратиб, турли қизиқарли танловлар ўтказди. Шунингдек, пойтахтнинг лайв-бендлари, Double Touch рақс гуруҳи, рэп ижрочиси Шокир, Мillymallymoe, DJ King Macarella'лар саҳнага чиқди. 

Шундай қилиб, Pepsi Food Fest – 2023 Тошкентдаги яна бир жарангдор тадбир сифатида ёдда қоладиган бўлди. Қувонарлиси, бренд шу каби йирик ва муҳташам лойиҳалар орқали пойтахт меҳмонлари ҳамда аҳолисига бўш вақтини мароқли ўтказиш, ёрқин таассуротлар олиш имконини тақдим этишда давом этяпти. 
Олдинда ҳали жуда кўп қизиқарли тадбирлар бор! 

Янгиликларни Instagram'даги Pepsi Uzbekistan саҳифаси орқали кузатиб боринг!


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made