“Ryanair” авиакомпанияси мусулмон эркакларни алоҳида назоратга олмоқчи
Олам
−
23 Февраль 2020 5932 1 дақиқа
"Ryanair" авиакомпанияси бош ижрочи директори, террористлар асосан мусулмонлар эканлигини айтиб, уларни аэропортларда қўшимча текширувлардан ўтказиш кераклигини айтди.
Кеча, 22 февраль куни эълон қилинган интервьюсида авиакомпаниянинг бошлиғи шундай фикрда: "Бомба портлатувчилар кимлар? Улар, асосан, ёлғиз саёҳат қиладиган мусулмон эркаклар бўлишади".
"Ryanair" бош директори ўзининг мунозарали қарашлари билан танилган ва йўловчиларни "Ryanair" рейслари пайтида ҳожатхонадан фойдалангани учун ҳақ тўлаш бўйича таклифларни илгари сурган.
Британия Мусулмонлар Кенгаши авиакомпания директори О'Лерини "ирқчи ва камситувчи" деб атади. Кенгаши сўзларига кўра, бундай ирқчилик "жуда очиқ ва мағрур" тарзда айтилгани одамларни ғазаблантирган. Буюк Британиядаги Мусулмонларга қарши хуружларни мониторинг қилиш гуруҳи эса О'Лерининг фикрлари жирканч эканлигини айтди.
Нуруллоҳ Шарипов
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь