Руминияда пойтахт мэри президентлик сайловида ғалаба қозонди
Олам
−
19 Май 3021 1 дақиқа
Бухарестнинг либерал-прогрессив мэри Никушор Дан Руминияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичида ғалаба қозонди. Бу ҳақда мамлакат сайлов бюроси маълумотларига таяниб, AFP хабар берди.
Сайлов бюллетенларининг қарийб 99 фоизи ҳисобланганидан кейин у 54 фоиз овозга эга бўлиб, рақиби, 46 фоиз овоз олган ўта ўнгчи Жорж Симионни ортда қолдирди.
Даннинг ғалабаси Шаҳар ва минтақавий социология маркази ва Авангарде ижтимоий ва хулқ-атвор тадқиқот гуруҳи томонидан ўтказилган экзит-полл маълумотлари билан ҳам тасдиқланди.
Шу билан бирга, Симион дастлаб ўзининг ғалабасини эълон қилди.
“Биз бу сайловларда аниқ ғолибмиз. Биз бу ғалабани Руминия халқи номидан эълон қиламиз”, деди у Бухарестдаги тарафдорларига жонли эфирда овоз бериш участкалари ёпилгандан кейин.
У худди шундай баёнотларни Facebook ва Х микроблоглар тармоғида ҳам эълон қилган.
Кейинчалик у мағлубиятини тан олди ва Данни табриклади.
“У сайловларда ғалаба қозонди ва бу Руминия халқининг иродаси эди”, деб ёзди Симион.
Маълумот учун, Руминияда президентлик сайловининг биринчи босқичи 4 май куни бўлиб ўтди. Натижаларга кўра, Симион 41 фоизга яқин, Дан 20,99 фоиз овоз олган.
Live
Барчаси