Ростовда фавқулодда ҳолат режими жорий этилди

Олам

image

Россиянинг Ростов вилоятида баҳорги совуқ оқибатида экинларга етган зарар туфайли фавқулодда ҳолат режими жорий қилинди. Бу ҳақда вилоятнинг вақтинчалик раҳбари Юрий Слюсарь ўзининг Telegram-каналида маълум қилди. 

Слюсарнинг сўзларига кўра, ноқулай об-ҳаво шароити ҳудуддаги аксарият қишлоқ хўжалиги туманларига таъсир кўрсатган ва экинларга жиддий зарар етказган.

“Мен 19 май куни соат 18:00 дан бошлаб Ростов вилоятида фавқулодда ҳолат жорий этилиши ҳақидаги фармойишни имзоладим. Бу чора бизнинг аграрларга суғурта товонларини расмийлаштириш ва кўрилган зарарни қоплаш имконини беради”, деб ёзди у.

Шунингдек, Слюсарь вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармасига топшириқ бериб, совуқдан зарар кўрган ерларнинг майдонини аниқлаш ва деҳқонларга етказилган умумий зарарни баҳолаш учун зарур ҳужжатларни тўплашни буюрган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ростов фавқулодда ҳолат режими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг