Россиянинг иккита қирувчи самолёти тўқнашиб кетди
Олам
−
06 сентябр 2019 7142 1 дақиқа
Россиянинг Липецк вилоятида иккита Су-34 қирувчи-бомбардимончи тўқнашиб кетди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, самолётлар “визуал алоқанинг йўқолиши сабабли” икки марта тўқнашиб кетган.
Учувчилар жиддий зарарга қарамай, самолётни қўндиришга муваффақ бўлган. Хабарда қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади.
Ҳозирча Су-34 самолётларининг тўқнашуви ҳақидаги расмий маълумот берилмади.
Live
БарчасиТиббий хизматлар ҳажми 3 карра ошди
28 август
Мактабларда қамров 78 фоизга оширилди
28 август