Россияни 100 мингга яқин IT-мутахассислари тарк этгани айтилди
Технология
−
20 Декабрь 2022 5740 1 дақиқа
2022 йилда Россия Федерациясини 100 мингга яқин IT-мутахассислари тарк этди, бу умумий ходимлар сонининг тахминан 10 фоизини ташкил этади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Рақамли ривожланиш вазирлиги раҳбари Максут Шадаев маълум қилди.
"Ҳақиқатан ҳам, агар бизда IT-мутахассисларининг кетишининг икки тўлқинини олсак, IT-компаниялар ходимларининг 10 фоизигача мамлакатни тарк этган ва қайтиб келмаган. Жами 100 мингга яқин IT-мутахассис мамлакатимиздан ташқарида”, дейди Шадаев Давлат Думасидаги "ҳукумат соати"да.
Шу билан бирга, у кетганларнинг 80 фоизи Россия компанияларида ишлашда давом этишини қайд этди.
Вазирнинг эслатишича, унинг идораси бундай мутахассислар учун масофавий ишлаш бўйича қатъий чекловларга қарши: ҳозир бу саволни кўтаришга эрта.
“Биз ҳозир муҳокама қилишни таклиф қилаётган асосий чора – бундай ходимларни масофадан туриб ишлаш имкониятига қатъий чекловлар қўймасликдир, чунки бу, албатта, уларни хорижий компанияларга ишга киришга ундайди”, дейди у.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь