Коронавирус эффекти: Ўзбекистон Хитойга газ экспортини қисқартирмоқчи

Жамият

image

Ўзбекистон Хитойга газ экспортини қисқартириш бўйича музокараларни бошлаган. Бу ҳақда журналист Жоанна Лиллис ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

“Менга бугун Энергетика вазири ўринбосари Жасурбек Мирзамаҳмудов коронавирус сабаб талаб тушиб кетгани учун Ўзбекистон Хитойга газ экспортини қисқартириш бўйича музокаралар олиб бораётганини айтди. Ҳажм ҳали келишилмаган”, деб ёзган Лиллис.

Аввалроқ, “Reuters” агентлиги PetroChina компанияси газ импортини қисқартирганини маълум қилганди. Бунга коронавирус эпидемияси ортидан талабнинг тушиб кетиши сабаб бўлган.

Ўзбекистон томони ҳозирча бу масалада ҳеч бир расмий маълумот бермади.


Мақола муаллифи

Теглар

газ коронавирус

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг