Россиялик ҳарбийларнинг Беларусь полигонидаги машғулотлари видеоси тарқатилди
Олам
−
19 Декабрь 2022
6630Беларусдаги қўшинларнинг минтақавий гуруҳи таркибига кирувчи россиялик ҳарбий хизматчилар республика полигонларида машғулотларни давом эттирмоқда. Россия Мудофаа вазирлиги бугун, 19 декабрь куни ҳарбий машғулотлардан олинган кадрларни эълон қилди.
“Минтақавий кучлар гуруҳи таркибига кирувчи россиялик ҳарбий хизматчилар Беларусь Республикаси Қуролли кучлари полигонларида жадал жанговар тайёргарликни давом эттирмоқда. Ғарбий ҳарбий округ бўлинмаларининг жанговар тайёргарлиги ва жанговар мувофиқлаштириш машғулотлари кундузи ва тунги вақтда ўтказилади”, дейилади вазирлик хабарида.
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, полигонларда ҳарбий хизматчилар стандарт қуроллардан ўқ отиш, ҳарбий транспорт воситаларини бошқариш, психологик тўсиқлардан ўтиш, шунингдек, тактик тиббиёт кўникмаларини ўрганишади.
“Қўмондонлик бўлинмаларнинг жанговар қобилияти ва жанговар тайёргарлигининг якуний тавсифини батальон тактик машқларидан сўнг мувофиқлаштиришнинг якуний босқичида беради”, дейилади хабарда.
Беларусm резиденти Александр Лукашенко 10 октябрь куни Беларусь Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларидан иборат минтақавий қўшинлар гуруҳини шакллантириш бошланганини эълон қилди. Беларусь резидентининг сўзларига кўра, Россия Президенти Владимир Путин билан музокаралар чоғида эришилган гуруҳни фаоллаштириш қарорига Иттифоқ давлатининг ғарбий чегараларидаги вазиятнинг кескинлашуви сабаб бўлган
LiveБарчаси