Россияда порахўр мулозимларни қатл этиш таклиф қилинди

Олам

image

Россия Федерацияси Давлат думасида коррупция учун мансабдор шахсларни қатл этиш таклиф қилинди. Депутатлар муҳокамасига тегишли қонун лойиҳаси киритилгани ҳақида “Справедливая Россия” партияси етакчиси Сергей Миронов RTVI телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

“Мансабдор шахснинг ғаразли ниятларда содир этган хатти-ҳаракатлари фуқаролар хавфсизлиги ва мамлакат мудофаа қобилиятига бевосита путур етказса, биз қонунчиликдаги бўшлиққа дуч келамиз. Бундай жиноятларни жосуслик ва давлатга хоинлик қилиш билан тенглаштириш ҳамда ўлим жазоси билан жазолаш керак”, дейди Миронов. 

Бунинг учун Россия Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритиш ва, жумладан, “мамлакат мудофаа қобилияти ва фуқаролар хавфсизлигига зарар етказилишига сабаб бўлган коррупциявий фаолият” деб номланган янги жиноят турини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Шу билан бирга, ўлим жазоси энг оғир жазо чораси сифатида Россияда расман мавжуд, бироқ 1997 йилда унга муддатсиз мораторий жорий этилгани сабабли қўлланилмайди.

Россияда 1996 йилда отиб ўлдирилган охирги жиноятчи “Фишер” тахаллуси билан танилган серияли қотил Сергей Головкин бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўтган йили дунёда ўлим жазоси ижролари сони Amnesty International ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти бундай статистикани юритишни бошлаган 1981 йилдан бери энг юқори даражага етгани ҳақида хабар берилган эди. Хусусан, 2025 йилда дунёнинг 17 та давлатида 2707 киши қатл этилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг