Россияда мигрантларга рус тилидан оғзаки имтиҳон жорий этилиши мумкин
Олам
−
25 Июнь 3389 1 дақиқа
Россияда рус тилини билиш бўйича мигрантлар учун тестга 2026 йилда оғзаки бўлим киритилиши мумкин. Ушбу йўналишда IT соҳасидаги вакилларни ҳам ўз ичига олган ишчи гуруҳ тузилган. Бу ҳақда мамлакат Таълим ва фан соҳасида назорат федерал хизмати раҳбари Анзор Музаев РИА Новостига маълум қилди.
“Биз ишчи гуруҳ туздик, фаол иш олиб боряпмиз. Ўйлайманки, эҳтимол, келаси йил бошидан бошлаб биз комиссияга муҳокама учун қарор тақдим этамиз. Ҳукумат ҳузурида ҳамда Давлат думаси ҳузурида комиссия мавжуд. Агар бизнинг қароримиз қўллаб-қувватланса, ўйлайманки, биз жуда тез фурсатда (2026 йилда) хорижликлар учун тестлар ўтказишда оғзаки бўлимни жорий қиламиз”, дейди идора раҳбари.
Унинг қўшимча қилишича, Россияда чет тилларидан Ягона давлат имтиҳонини топширишда оғзаки тест ўтказиш технологияси аллақачон мавжуд.
“Лекин бу ерда натижаларни қайта ишлаш, баҳоларни қўйиш, ходимларни жалб қилиш билан боғлиқ жиҳатлар бор. Яъни, бизнинг вазифамиз бу жараённи иложи борича тезкор қилишдан иборат”, дейди Музаев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Леонид Слуцкий бошчилигидаги Россия Либерал-демократик партияси депутатлари мамлакат ҳукуматига чет эл фуқаролари учун кекса ёшдагилар учун ижтимоий пенсияларни беришни бекор қилишни таклиф қилувчи қонун лойиҳасини юборган эди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь