Россия яна Украинага ҳужум уюштирди
Олам
−
03 Февраль 3338 2 дақиқа
Бугун, 3 февраль кунига ўтар кечаси Россия Украинанинг Киев, Днепр, Харьков, Одесса ва бошқа шаҳарларига дрон ва ракета ҳужумларини амалга оширди. Бу ҳақда Харьков шаҳри мэри Игорь Терехов ўзининг Telegram саҳифасида маълум қилди.
Унга кўра, Россиянинг Украина энергетика инфратузилмасига зарбалари ортидан шаҳар ҳокимияти энг йирик иссиқлик электр станцияларидан бири томонидан қувватланадиган 820 та бинода иситиш тизимини ўчиришга мажбур бўлган.
Бугун, 3 февраль куни НАТО Бош котиби Марк Рютте Киевга етиб келади. Расмийларнинг сўзларига кўра, у бугун Олий Радада нутқ сўзлаши керак эди. Бироқ, Россия ҳужумларидан сўнг парламент биносида ҳам электр энергия ва иситиш тизими билан боғлиқ муаммолар юзага келмоқда.
Игорь Терехов саҳифасида Харьковнинг ўққа тутилиши уч соатдан ортиқ давом этгани ҳақида ёзган.
“Ҳужумлар энергетика инфратузилмасига қаратилган. Мақсад аниқ – максимал даражада зарар етказиш ва совуқ об-ҳаво шароитида шаҳарни иситиш тизимисиз қолдириш. Биз зудлик билан муҳим қарорлар қабул қилишимиз лозим. Мен -20 даражада буни амалга ошириш қанчалик қийинлигини тушунаман. Аммо, мазкур инфратузилмага берилган ҳужум бизни тезкор қарор қабул қилишга мажбур қилади”, деган Терехов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин совуқ об-ҳаво туфайли Украинага ҳужум қилмасликка қарор қилгани ҳақида хабар берилган эди. Бироқ, ушбу оғзаки келишувга қарамай, бугун 30 январь куни Россия Украина ҳудудига ҳужум уюштирганди.
Жамшидбек Амиров
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль