Россия ва Украина ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмашди

Олам

image

Бугун, 29 январь куни Россия ва Украина ўртасида ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмашишнинг навбатдаги жараёни бошланди. Бу ҳақда Россия Давлат думаси депутати, ҳарбий операция масалалари бўйича парламент мувофиқлаштирувчи гуруҳи вакили Шамсаил Саралиев РБКга маълум қилди.

Унга кўра, Россия Украинага минг нафар ҳалок бўлган ҳарбийнинг жасадини топширган, эвазига эса 38 нафар ҳалок бўлган россиялик ҳарбийнинг жасадини қайтариб олган.

Президент ёрдамчиси ва Россия музокаралар гуруҳи раҳбари Владимир Мединский бу маълумотни тасдиқлаган.

“Истанбул келишувлари доирасида Украинага 1000 нафар ҳалок бўлган украиналик ҳарбийларнинг жасади топширилди. Россияга эса 38 нафар ҳалок бўлган россиялик жангчиларнинг жасади қайтарилди”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, томонлар ўртасидаги аввалги алмашув 2025 йил 20 ноябрда бўлиб ўтган эди. Ўшанда Россия Украинага мингта жасад топширган, Украина эса 30 жасадни қайтарган. Жасадлар алмашинуви, шунингдек асирлар ва оғир ярадорларни алмашиш бўйича келишувларга ёз бошида бўлиб ўтган Истанбул музокаралари чоғида эришилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия жасад Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг