Россия ўзига “дўст бўлмаган” давлатларни эълон қилди
Жамият
−
15 Май 2021
46297Россия ҳукумати мамлакат билан дўстона муносабатда бўлмаган хорижий давлатларнинг рўйхатини тасдиқлади. Тегишли ҳужжат ҳуқуқий маълумотларнинг расмий Интернет порталида эълон қилинди. Бу ҳақда “Anadolu” ёзмоқда.
Рўйхатга иккита давлат киритилган: АҚШ ва Чехия.
Ҳужжатга биноан, Чехия ўзининг дипломатик ваколатхонаси учун 19 дан ортиқ рус дипломатларини ёллаши мумкин, Қўшма Штатлар эса битта ҳам эмас.
Апрель ойи бошида Россия Президенти Владимир Путин Россия Федерацияси манфаатлари ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш мақсадида бошқа давлатларнинг дўстона бўлмаган қадамларига қарши туриш тўғрисида фармонни имзолаганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чехия 18 нафар рус дипломатини жосусликда айблаб, мамлакатдан чиқариб юборилишини эълон қилди.
Чехия ҳукумати Россия разведкасини мамлакат жануби-шарқида жойлашган Злин минтақаси Врбетице қишлоғидаги ўқ-дорилар омборларида содир бўлган портлашларга алоқадор, деб ҳисобламоқда. Портлашлар 2014 йил 16 октябрь ва 3 декабрь кунлари содир бўлган. Биринчи портлаш икки кишининг ҳаётига зомин бўлган.
Чехия полицияси 2014 йил октябрь ойининг биринчи ярмида Прага ва Злин вилоятига ташриф буюрган икки кишини қидирувга берди. Улар Александр Петров ва Руслан Боширов номидаги рус паспортларидан, шунингдек Николай Попа номидаги Молдова паспорти ҳамда Руслан Табаров номидан Тожикистон паспортидан фойдаланган.
LiveБарчаси