Россия ўрмонларида ёнғин мавсуми якунлангани маълум қилинди
Олам
−
03 ноябр 2020 3460 1 дақиқа
Россия ўрмонларида ёнғин мавсуми якунланди. Бу ҳақда РФ Гидрометеорология марказининг илмий директори Роман Вильфанд маълум қилган.
Мутахассиснинг маълум қилишича, ёнғин хавфи юқори даражаси фақат Волгоград ва Астрахан вилоятлари, Қалмиғистон, Доғистон, Ингушетия, Кабардин-Балкария ва Чеченистоннинг айрим ҳудудларида сақланиб қолмоқда.
Унга кўра, ушбу ҳафтанинг охирига келиб Россия ҳудудида ёнғин хавфининг тўртинчи, бешинчи даражаси фақат Каспий денгизига туташ ҳудудларида бўлади.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август