Россия Украина темирйўлига йирик ҳужум уюштирди

Олам

image

Россия Украина темирйўлига яна “мураккаб ҳужум” уюштирди. Бу ҳақда бугун, 17 сентябрь куни эрталаб “Укрзализныца” компанияси раҳбари Олександр Перцовский Facebook ижтимоий тармоғида маълум қилди.

“Электр таъминотидаги узилишлар туфайли Днепр йўналишидаги поездларда кечикишлар бўлади”, дея огоҳлантирган у ўз постида.

Ўз навбатида, “Укрзализныца” компанияси матбуот хизмати Россиянинг подстанцияларга ҳужуми оқибатида йўловчи поездларида кечикишлар Одесса йўналишида ҳам кутилаётганини таъкидлади.

“Айрим поездлар ўзгартирилган йўналиш бўйича кетмоқда, 20 та захира тепловоз ишга туширилган. Бизнинг диспетчерларимиз бир қатор поездларни зарарланган ҳудуддан хавфсиз масофада тўхтатиб қўйишди. Айни пайтда темирйўлларда электр таъминотини тиклаш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Украина томони маълумотларига кўра, 17 сентябрга ўтар кечаси Черкас ва Кировоград вилоятларидаги муҳим инфратузилма объектларига ҳужум қилинган. Оқибатда Кировоград вилоятининг бир қисми электр энергиясиз қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия поезд Украина темирйўл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг