Россия Тожикистондаги ҳарбий базасини замонавий техникалар билан кучайтиради

Олам

image

Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базаси жорий йил июль ойи охиригача 17 та пиёдаларнинг модернизация қилинган БМП-2М жанговар машинасини қабул қилиб олади. Бу ҳақда Россия Марказий ҳарбий округи қўмондони Александр Лапин маълум қилди.

“Жорий йилнинг июль ойи охирига қадар 201-ҳарбий базанинг моторчи ўқотар қисмларига 17 та замонавий жанговар пиёда машинаси берилади. Бу ҳар қандай вазиятдаги вазифаларни бажаришда уларнинг қобилиятини сезиларли оширади”, деган Лапин.

Қўшимча қилинишича, жанговар транспорт воситалари моторчи ўқотар бўлинмалардаги эскирган техникалар ўрнини тўлдиради.

Аввалроқ, Россиянинг 201-сонли ҳарбий базасидаги танклар тожик-афғон чегарасига етиб боргани ҳақида хабар берган эдик.

Маълумот ўрнида, Тожикистон ҳудудидаги 201-ҳарбий база Россиянинг ўз чегараларидан ташқаридаги энг йирик ҳарбий объектидир. У Душанбе ва Бохтар шаҳарларида жойлашган. 2012 йилда ушбу базанинг 2042 йилгача Тожикистонда қолиши тўғрисида қарор қабул қилинган. Унинг таркибига моторли милтиқ, артиллерия, разведка, зенит-ракета ва бошқа қисмлар киради. 2015 йил сентябрь ойидан бошлаб таркибга ҳарбий ҳаво гуруҳи ҳам қўшилди. 2020 йилда базага 20 га яқин янги ва замонавий ускуналар, жумладан, Ми-8-МТВ5-1 ташувчи жанговар вертолётлари, пиёдалар учун модернизация қилинган БМП-2М жанговар машиналари қабул қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг